Туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов 1-сектор ҳудудидаги 2-сонли касб-ҳунар коллежи ҳамда 30-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари билан учрашди.

Самимий руҳда кечган давра суҳбатида туман раҳбари битирувчиларнинг қизиқишлари, ютуқлари, қайси касбни танлаганликлари билан қизиқди.

Шу билан бирга ўқувчиларга келажак касблари, дуал таълимнинг афзалликларини тушунтирди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан туман раҳбарига мурожаат қилдилар.