Бугун тонгдан туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Бунёдкор" маҳалласида Юртбошимизнинг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирари тўғрисида"ги 408-қарори асосида олби борилаётган ишларни ўрганди.

Хусусан, бу ҳудудда 1 млрд. 670 млн.сўм маблағ эвазига 1 та тик қудуқ ва 3,2 км. ичимлик суви тармоғини тортиш режалаштирилган. Бу мақсадларда "MURODIL VAQT INVEST" МЧЖ томонидан тармоқ учун траншея кавланиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, маҳалланинг 3,5 километр узунликдаги ички йўлларининг ҳам шағалланиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, яқинда вилоят раҳбарининг маҳалла оқсоқоллари билан учрашиб, ҳамсуҳбат бўлганликлари бунёдкорликларга кўтаринкилик бахш этди. Айниқса, Ш.Абдуразаковнинг маҳаллага киришдаги 1 км. йўлга асфалт ётқизилиши ҳақидаги ташаббуси аҳолига хуш кайфият улашди. Ҳозирда аҳоли тмонидан ўз томорқаларида, кўчаларда ободончилик, тозалов, дарахтларни оқлаш, ариқларни тозалаш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими маҳаллада ҳамда хонадонларда олиб борилаётган ана шундай ишларни кўздан кечирди.