Юз билан юзлашганлар ҳолидан хабар олинди
Халқимиз орасида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар ҳаётимизда ўз исботини топган. Аслида ҳам бутун умр давомида меҳнат қилиб, фарзандларини тарбиялаб, ватаним, юртим деб яшаётган ҳар бир инсон кексайган кунида ҳурмат-иззат кўришга ва эъзозланишга муносиб ва лойиқдир.



Бугун туман ҳокими бошчилигида туманимизда умргузаронлик қилаётган, юз билан юзлашган онахонлар хонадонларида бўлиб, яқинлашиб келаётган аёл-қизлар байрам билан муборакбод этилди.
Жумладан, Оқтепа маҳалласида яшовчи Қундузой Раҳмонқулова, Донохон Парпиевалар, Поромон маҳалласидан Суюмхон Сотимова, ҳадикентлик Ачахон Тоғаева, Булоқбошидан Ҳамрохон Йўлдошева, Бешбулоқдан Ачахон Маҳмудоваларнинг хонадонида бўлган раҳбарлар пиру бадавлат онажонларимизни байрам билан қутлаб, уларга совға-саломлар улашишди. Дориломон кунларга етказганига шукроналар келтиришиб, табаррук ёшдаги онахонларнинг дуоларини олишди.
Онахонлар ҳам ўз навбатида юртга тинчлик, элга омонлик сўраб дуога қўл очдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





