Дилоромхон Исомиддинова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Юртимизда ўз фаолияти, ибратли фазилатлари билан намуна бўлаётган опа-сингилларимиз, онахонларимиз кўп экани қувонарлидир.

Жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, кўп йиллик самарали меҳнати билан ёш авлод таълим-тарбиясига ҳисса қўшган, уларни миллий истиқлол ғоясига содиқлик руҳида тарбиялаш борасида ибратли ишларни амалга ошириб келгани учун 10-Давлат ихтисослашган умумтаълим мактаби директори ўринбосари Дилоромхон Исомиддинова Хотин-қизлар байрами арафасида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу юксак эътироф билан Дилором опани самимий қутлаймиз.

☑️Таъкидлаш жоизки, Дилоромхон Исомиддинова ёшларга касб маҳоратини ўргатишда, меҳнатга ҳалол ва виждонан муносабатни, юксак ватанпарварлик ва ахлоқий фазилатларни тарбиялашда алоҳида хизмат кўрсатгани учун "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони ҳамда III даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган.