Байрам арафасида Янгиқўрғон туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 34 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.
Маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларидаги ишсиз, аммо, ҳунарга интилувчан аҳоли ҳаётини ўрганиб, туман ҳокимлигига берган тавсияларига кўра 34 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди
Халқимизда “Ҳунарли одам хор бўлмас” деган мақол бор. Айниқса, чеварчиликка уқуви бор аёллар уйида ўтириб, қўни-қўшни, яқин атрофдагиларнинг кийим-кечагини тиккан тақдирда ҳам доимий равишда пул топиб, рўзғорига ёрдамлашиб туради.
Тадбирда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари қатнашиб, аёлларни байрам билан қутладилар.





