Янгиқўрғон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳорда 801 минг 300 туп манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилган.

Бугун эрта тонгдан 28 та янги деҳқон хўжаликлари ташкил этилган "Салмон янги ер боғи" ҳамда "Салмон беш боғи" иш ишлаб чиқариш кооперациялари ҳудудидаги 1 гектар майдонда кўчат экиш бўйича семинар ташкил этилди.

Барча ташкилот, агрофирма, фермер хўжаликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар қатнашган оммавий табирда 2 минг 500 туп тут кўчатлари экилди.

Бундан ташқари, икки йўл  ёқасига 500 та арча кўчатлари ҳам ўтқазилди.

Эзгу ташаббус олдидан эҳсон, тиловат қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бу ҳудудда иш бошлаган янги деҳқонлар томонидан салкам 30  гектар ер майдонига 45 минг туп ток кўчатлари экилиб, токзор барпо этиш кўзда тутилган.

Тадбирда вилоятдан вакиллар ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги