2023 йил 20 январь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросига Янгиқўрғон туманида ҳам кенг қамровли, изчил фаолият олиб борилмоқда.


Жумладан, тумандаги 45-сонли мактабда шу мавзуда вилоят семинари ташкил этилди. Семинарда Вилоят халқ таълим бошқарма бошлиғи А.Маҳкамов, туман халқ таълими бўлими мудири А.Қаюмов ва тумандаги барча мактаб директорлари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Семинар қатнашчилари мактабда ташкил этилган касб-ҳунарга ўргатиш борасидаги ташаббусларни юқори баҳоладилар.





