Жорий йилнинг 1 мартидан 1 апрель кунигача туманимиз ҳудудида “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан туман ўокимлиги бошчилигида туман Фавқулодда вазиятлар ҳамда Халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туман ҳудудидаги “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуб жамоалари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда тумандаги мактабларнинг 8 та жамоалари иштирок этишди.

Мусобақа якунида 7-умумтаълим мактаби фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди.