Айни кунларда туман ғаллакорлари 2023 йил ҳосили учун 2306 гектар суғориладиган майдонда бошоқли дон майсаларини парвариш қилмоқда. Об-ҳавонинг қулайлигидан фойдаланган бободеҳқонлар майсаларни озиқлантириш мақсадида экинни шарбат усулида ўғитлантириш каби тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Бу каби юмушларни сифатли бажариш эртанги ҳосилнинг гарови ҳисобланади. Шу сабабли бугун туман ҳокими А.Нажмиддинов "Доли Сатторов -Саид Барака" агрофирмаси ҳудудидаги "Жайланова Зумрадхон" фермер хўжалигида бўлиб, ғалла парваришлаш жараёни билан танишди.

Хусусан, хўжаликда бугун ғалла майдонларини баргдан озиқлантириш (суспензия) ишлари олиб борилмоқда, занг касаллигига қарши фунгицид билан, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши гербицид билан ишлов берилмоқда. Шунингдек, боғ қатор ораларидаги 1 гектар ер майдонига картошка экиш ишлари ҳам бажарилмоқда.