Қизилёзидаги 36-умумтаълим мактабида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

Унда ёшлар ўзларини қийнаётган масалаларда мурожаат қилдилар.

Жумладан, Х.Ёқубжонова, С.Шодмоновалар ўзини ўзи банд қилиши учун  субсидия асосида тикув машиналари сўраб мурожаат қилдилар.

Э.Турсунбоев эса МПРга тўлов қилишга ёрдам сўради.

Мурожаатларга Ёшлар ишлари агентлигига йўналтирилиб, ижобий ечимга келтириш учун кўрсатмалар берилди.