Туман раҳбари Асадулло Нажмиддинов Қизилёзида олиб борган ўрганишлари давомида маҳаллада Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 408-сонли қарори асосида бажарилаётган ишларни кўздан кечирди.



Хусусан, ушбу манзилда қарор асосида 500 метр узунликдаги йўлни шағаллаш, 1 км. йўлни асфальтлаш, 1.8 км. ичимлик суви тармоғини тортиш кўзда тутилган.
Туман ҳокими ушбу жараёнларни тез фурсатларда якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.





