Қизилёзи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган туман раҳбари "Мингтерак" кўчасида хонадонбай ўрганиш олиб борди.

Хонадон эгалари билан бўлган мулоқот давомида хонадонларнинг ижтимоий ҳолати, олиб борилган тозалов, ободончилик ишлари кўздан кечирилди, аҳоли турмушини фаровонлаштириш бўйича Юртбошимизнинг ташаббуслари билан олиб борилаётган ишлар мазмун моҳиятини тушунтирилди.

Асадулло Нажмиддинов мингтеракликларни янгиланиш, яшариш айёми - Наврўз билан табриклаб, яхши кайфиятда ўтказишларини тилади.