Янгиқўрғон туманидаги 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида туман халқ таълими бўлими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида Касаба уюшмаси кубоги учун спорт мусобақалари туман босқичи бўлиб ўтди.

“Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида ўтган мусобақада 23 та мактаб жамоалари спортнинг 5 та тури бўйича беллашдилар.

Натижаларга кўра, қуйидаги жамоалар ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланма олишди:
- Ихтисослаштирилган мактаб жамоаси (футбол);
- 26-мактаб жамоаси (аёллар ўртасида волейбол);
- В.Юсуфалиев (33-мактаб, стол тенниси);
- О.Жўрабоева (36-мактаб, стол тенниси);
- И.Абдураззақов (57-мактаб, шахмат);
- М.Маматова (61-мактаб, шахмат ;
- Ф.Хайдаров (22-мактаб, шашка);
- С.Отаханова (19-мактаб, шашка).

Якунда ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.