Бугун "Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки" шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашарида янгиқўрғонликлар ҳам фаолликда иш ташкил қилдилар.

28 та янги деҳқон хўжаликлари ташкил этилган "Салмон янги ер боғи" ҳамда "Салмон беш боғи" иш ишлаб чиқариш кооперациялари ҳудудидаги 1 гектар майдонда кўчат экиш ишлари давом эттирилди.

Барча ташкилот, агрофирма, фермер хўжаликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар қатнашган оммавий табирда 10 минг туп тут, 500 арча кўчатлари ўтқазилди.

Кўчат ўтқазиш жараёнида "Ҳар бир ходим 10 тадан кўчат" шиори остида ташкиллангани билан аҳамиятлидир.