Маҳалла аҳолисининг иссиқ ва совуқ кунида бирга бўладиган маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида кундан кунга нуфузи ортмоқда.



Ана шу ноёб маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиниб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинган эди.
Бугун Янгиқўрғон туманининг чекка ҳудудларидан бўлмиш "Нов" маҳалласида "Маҳалла тизими ходимлари куни" кенг нишонланди.
2540 нафар аҳолининг 70 фоизини қирғиз миллатли юртдошларимиз ташкил этадиган маҳалланинг икки миллатли фуқаролари арқон тортиб, курашга тушиб, тўп тепиб, куч синашдилар, миллий урф-одатларини намойиш этдилар. Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган новликлар дошқозонларда паловхонтўра, кўк чувараю сомсаларни тайёрлашлари маҳалла аҳлининг бирдамлилиги, ҳамжихатлилигин намоён этди.
Шўх куй-қўшиқларга хиром айлаган маҳалладошлар кайфияти чоғ бўлди.





