Янгиқўрғон туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли бир қатор ташкилотларда "Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!" шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.



Хусусан, бирлашманинг марказий шифохона бўлими ҳамда Нанай, Исковот, Нурафшон қишлоқларидаги соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимлари ушбу тарғибот тадбирларида кўтаринкилик билан иштирок этиб, Янгиланаётган Конституцияга бефарқ эмасликларини намойиш этдилар.





