"Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асосий йўналишини ёшлар масаласи эгалламоқда"

Нанай Маданият марказида Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мулоқот аввалида вилоят раҳбари юртимизда ёшларнинг таълим олишлари, касб эгаллашлари, иш билан банд бўлишлари борасида  яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

-Ўтган йилда вилоятга 43 млрд. сўм Наманган вилоятига ажратилади "Ёшлар дафтари" да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, яъни ёшларга асбоб-ускуна, таълим контрактини тўлаш, моддий ёрдамга сарф қилинди. Жорий йилда ҳам ёшларга қаратилаётган бу эътибор давом этади,-деди Ш.Абдуразаков.

Учрашувда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлиги вазири Бекзод Мусаев мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, миллий қадриятлар, ёшларнинг тарбияси хақида учрашув иштирокчиларига  ўз фикрларини билдирди.


🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036