Вазир Б.Мусаев ҳамда вилоят ҳокими Ш.Абдураззаковларнинг ёшлар билан самимий мулоқоти давомида ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар билан мурожаат қилишди.




Хусусан, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш, ўзларини банд қилишлари учун асбоб-ускуналар, спорт анжомлари, китоб, таълим контрактини тўлашда ёрдам сўрадилар.
- Мен Нанай ҳудудида ёшларни касб-ҳунарга, компьютер саводхонлиги, математика, инглиз тилини ўргатувчи мономарказ раҳбариман. Ҳозирда тикувчилик касбини ўргатиш ва қизларни иш билан банд этиш учун субсидия асосида 50 та тикув машинасига эҳтиёжим бор,-дейди Зарбдор маҳалласи ёшларидан бири Жайрона Холмирзаева.
Б.Мусаев ушбу мурожаат назоратини ўзи зиммасига олди.
Шунингдек, Оқтом маҳалласи ёшларининг универсал жанг билан шуғулланишлари учун спорт анжомлари олиб бериладиган бўлди.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036





