Биз учун муқаддас ва қадрли бўлган Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва тарғибот ишларини ташкил этиш анъанага айланган.

Ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади.

Бугун Янгиқўрғон туманидаги навбатдаги ифторлик дастурхонлари "Дўстлик", Соҳибкор, Бекобод ҳамда Қандиён маҳаллалари нуронийлари, фаоллари ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг 500 нафарга яқин вакиллари учун ёзилди.

Тадбирларда дуоларга қўл очилиб, эзгу тилакларни тиладилар. Ифторликда сектор раҳбарлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вакиллари иштирок этдилар.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036