Янгиқўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 57-сонли оилавий шифокорлик поликлиникаси ва Бекобод оилавий шифокорлик пунктида тор соҳа мутахассислари иштирокида ижтимоий ва тиббий ёрдамга муҳтож 1- ва 2-гуруҳ ногиронлари ҳамда қарамоғида ногиронлиги бор бўлган 449 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шулардан бемор С.Жўрабоева қандли диабет 2 тури ташҳиси билан вилоят эндокринология марказига, А.Мамажанова НТТД марказига, М.Нурматова Наманган кўп тармоқли болалар шифохонасига, 2 нафар бемор ЮТН касаллиги билан жарроҳлик амалиётига тавсия этилди. Шунингдек, 3 нафар аёлга турли ташҳислар билан онкология марказида даволанишга йўлланма берилди, 83 нафар бемор эса бепул дори дармон билан таъминланди.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036