23 март куни давлат раҳбари бошчилигида "Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги видеоселектор йиғилишида янги тутзорларни барпо этиш, Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан тут ва орасида озиқ-овқат экинлари экиш топшириғи берилган эди.



Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Янгиқўрғон туманидаги "Зархон қирмизи меваси" агрофирмаси ҳудудидаги 3 гектар майдонда 30 000 туп тут кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.
Уюшқоқлик билан олиб борилган тадбир давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов, туман ҳокими А.Нажмиддинов, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасидан Б.Мақсудов, вилоят ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари Р.Явминова, тумандаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва туман Табиат ресурслари инспекцияси вакиллари, тутзорларни ташкил этадиган лойиҳа ташаббускорлари иштирок этдилар.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036





