Туманимизда байрамлар байрамларга, тадбирлар тадбирларга уланаётгани сабаб аҳоли ўртасида кўтаринки кайфият ҳукмрон. Аҳамиятлиси, уларнинг барида инсон қадри улуғланаётир.

Хусусан, юқоридаги шиор остида "Дўстлик" МФЙ ҳудудида “Гўзал макон Наманган” номли вилоят фестивали бўлиб ўтди. Ушбу маданият фестивалида барча туманлардан келган маданият ва санъат ходимлари ўзларининг куй кўшиқлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашдилар.

Уч юз нафардан ортиқ ҳамюртларимиз иштирок этган тадбир аҳолининг кайфиятини кўтаришга, ёшлар маънавиятини юксалтиришга, ҳудуднинг туристик салоҳиятини оширишга ҳамда санъат ва маданият турларини тарғиб қилишга хизмат қилди, дея айта оламиз.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036