Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ. Дарҳақиқат, баҳор ойларида ғаллани парваришлаш жараёни деҳқонлардан жиддий масъулиятни ва алоҳида эътиборни талаб этади.


Айни кунларда Янгиқўрғон тумани деҳқонлари ҳам юқоридаги мақсадларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Бугун туман раҳбари Асадулло Нажмиддинов "Саид Барака - Доли Сатторов" агрофирмасининг "Юсуфжонов Ғайбулло", "Саҳоватли замин боғлари", "Миржалол Баркамол Нигина" фермер ху́жаликлари ҳамда "Жу́рабой Охунов - Шарқ Юлдузи" агрофирмасининг "Алайддинов Мамашариф", "Хамза Радивон Миришкорлари", "Муҳаммад Рафиқ", "Баракали юрт ниҳоли" фермер ху́жаликларида бўлиб, ғаллани парваришлаш жараёнларини кўздан кечирди.
Хусусан, хўжаликларда ғаллани баҳорги 2-чи азотли минерал у́ғитлар билан озиқлантириш ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш учун ер тайёрлаш ишларини ўрганди.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036





