Янгиқўрғоннинг "Бўстон" маҳалласидаги 21- умумтаълим мактабида йиғилган аҳоли вакиллари, ёшлар мароқли кечаётган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этмоқдалар.

"Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари" шиори остида ўтаётган Маънавият фестивали янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар, унда инсон омилининг биринчи ўринга қўйилаётганлиги ва Референдумда иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Хусусан, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари -Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси доцент Бектош Бердиев, Фалсафа фанлари доктори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шахло Ахророва, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Боходир Нишонов ҳамда Хурсия Эсоновалар тадбир иштирокчиларини бир овоздан 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036