Янгиқўрғон туман аҳолиси кўп йиллардан буён автомобилини рўйхатдан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш мақсадида Уйчи туманига қатнар эди.



Юртимизда инсон қадри улуғланаётган айни даврда янгиқўрғонликлар учун қувончли янгилик юз берди.
Эндиликда Янгиқўрғоннинг ўзида 5-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси иш бошлагани янгиқўрғонликлар ва қўшни туманлар фуқароларининг узоғини яқин қилишга хизмат қилади.
Бугун туман сектор раҳбарлари ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари О.Хўжақулов мазкур бўлимнинг очилиш маросимида иштирок этдилар.





