Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли Қарори асосида жойларда ишлар давом этмоқда.

Хусусан, "Янги Боғистон " маҳалла фуқаролар йиғинининг "Янги Боғистон" кўчасида жами 76 та св-9,5 темир бетон таянчлар ўрнатилди.

Мавжуд куввати 160 кВА бўлган 83-сонли трансформатор пунктига 2,2 км 0,4 кВли тармоқ қуриш ишлари бажарилмоқда.

Бугун мазкур манзилда бўлган туман ҳокими А.Нажмиддинов янги тармоқ тортиш ишлари билан танишиб, аҳолини тез фурсатларда сифатли электр энергияси билан таъминлаш юзасидан зарур вазифаларни топширди.

🔻Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi