Жорий йил мавсумда Янгиқўрғон туманида 202 тонна "кумуш тола" етиштириш кўзда тутилган.

Ушбу мақсадда "Янги замин ипаги" МЧЖ томонидан 3476 қути хорижий қурт уруғлари олиб келиниб,  инкубаторийга қўйилди.Бугун қишлоқ хўжалигининг хандалаги бўлмиш ипак қуртини парваришлаш мавсумига старт берилди. Хусусан, 450 қути қурт жонлантирилиб, "Жўра Охунов - Шарқ Юлдузи" агрофирмаси фермер хўжаликларига тарқатилмоқда.

-Жорий йил мавсумга 996 нафар касаначи, 2480 нафар фермерлар жалб этилган. Таъкидлаш жоизки, пилла боқувчиларга бу мавсумда бир қанча имтиёзлар берилади. Уларга 1 кило пилла учун тарози устида 32 147 сўмдан пул берилади, 22 кун меҳнат қилиб,  1 йил стажга эга бўладилар, - дейди
Янгиқўрғон "Агропилла" МЧЖ  раҳбари Насиба Хайдарова.

Қурт тарқатиш жараёнида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, туман прокурори Қобилжон Ахмаджонов, нуронийлар иштирок этдилар ва етиштириладиган ҳосилга барака тилаб дуога қўл очдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги