Мўъжазгина 47-умумтаълим мактабида бугун 220 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Мактаб жамоаси "Опен бюджет" ташаббусли лойиҳасининг 1-мавсумида аҳиллик ва бирдамлик билан  иштирок этиб, 880 млн. сўм маблағни қўлга киритдилар.

Мақсад - мактаб ўқувчилари, айниқса маҳалладаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мароқли ва фойдали ўтказишлари учун минифутбол стадионини барпо этиш эди.

Қисқа фурсатларда улар эзгу мақсадларининг рўёбини кўрдилар. Мазкур илм даргоҳида 2-типли спорт мажмуаси қад ростлади, ёшларнинг, мактаб жамоаси хурсандчилигининг чеки йўқ.

Бугун ушбу мажмуанинг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими А.Нажмиддинов ҳамда туман ДХХ раҳбари З.Пўлатовлар иштирок этдилар.

Шундан сўнг янги стадионда футбол бўйича ДХХ кубоги учун мусобақаларга старт берилди.