Жорий йилнинг 23 март куни давлат раҳбари бошчиликларида “Озиқ- овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида янги тутзорларни барпо этиб, Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан тут ва орасига озиқ-овқат экинлари экиш топшириғи берилган эди.



Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги “Жўра Охунов - Шарқ Юлдузи” агрофирмаси худудида 200 гектар майдонда янги тутзорлар барпо этиш режалаштирилган.
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари А Ҳакимов, туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман ҳокимининг ўринбосари М.Саидаҳмедов, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбарлари ҳамда лойиҳа ташаббускорлари мазкур ер майдонларида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





