Аёл - она, аёл - сингил, аёл - рафиқа, аёл - фарзанддир. У гўзаллик, нафосат тимсоли, у янги ҳаёт бунёдкори. Шу сабаб у ҳар қанча эъзозланса ҳам кам.
Поромон маҳалласида "Аёлни эъзозлаш - адолат ва эзгулик мезони" мавзусида ташкилланган маданий-маънавий тадбир барча аёлларга байрамона кайфият улашди.
Тадбирга ўз ҳиссаларини қўшган "Наврўз", "Зиё", "Хонобод" кўчалари хотин-қизлари томонидан пиширилган сумалак, палов, ўйма, бўғирсоқ, кўк чучвара, кўк сомса каби миллий таомлар болажонларга ҳамда беморларга тарқатилиб, ёш авлодга халқимизга хос меҳр-мурувват намунаси намойиш этилди.
Тадбирла 18-,22-МТТ болажонлари, 49-мактаб ўқувчилари ўз концерт дастурлари билан иштирок этиб, барчага аъло кайфият бахш этдилар.
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар, фаоллар ва кайвоний онахонлар иштирок этган тадбирда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Н.Абдурахмонова, туман ИИБ ходими, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, подполковник Г. Чубаевалар сўз олиб, юртимизда аёлларни эъзозлаш учун олиб борилаётган ишлар, янгиланаётган Конституциямизга киритилган ўзгартишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.








