Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаётган "Саломатлик сайллари" ойлигида аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.



Хусусан, бугун Янгиқўрғон тумани марказидаги "Эко парк"да республика ихтисослаштирилган марказлари, вилоятнинг етакчи шифокор мутахассислари томонидан аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бунда оилавий поликлиникаларда рўйхатда турган беморлар, ёши улуғ кексалар алоҳида эътибор қаратилди.
1800 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этган сайлда Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.





