Сир эмаски, томорқадан унумли фойдаланиш учун етарли шароитлар, айниқса суғориш учун сув талаб этилади.

Бежизга сувга - оби ҳаёт деб ном берилмаган.

Янгиқўрғон туманининг "Водий" МФЙ, "Сарбаланд" кўчасининг 30-40 хонадон эгалари ҳам томорқани намунали юргизишда суғориш билан боғлиқ муаммоларга дуч келар эдилар.

Бу муаммо ечимини туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўзи зиммасига олди. Ҳозирда бу манзилда қудуқ қазиш ишлари олиб борилмоқда.

- Бу артезиан кенгаш томонидан 150 млн. сўм эвазига бунёд этилиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари жорий йилда тумандаги сув таъминоти оғир бўлган 12 та маҳалланинг 17 та кўчасида ҳам артезиан қазиб берилади. Бундан мақсад аҳоли томорқаларида йилига 2-3 мартадан ҳосил олишга эришишдир, -дейди туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Б.Хошимов.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати