Аграр соҳага ихтисослашган Янгиқўрғон аҳли бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишга интилади.



Айниқса, томорқасида етиштираётган маҳсулотлардан ҳам рўзғорда фойдаланишга, ҳам ортганини сотиб, даромад олишга эътибор қаратишади.
Шулардан бири Бешбулоқ МФЙ, "Ариқ бўйи" кўчасида яшовчи Турғунпўлат Худойберганов хонадонидир. У томорқасидаги 12 сотиҳ майдонининг 6 сотихида 3 та иссиқхона ташкил қилган. У ерда айни кунларда помидор, райҳон кўчатлари етиштирилмоқда.
Томорқанинг қолган қисмида саримсоқпиёз, пиёз, ошкўк, укроп каби кўкатлар барқ уриб турибди, ток ва бошқа мевали дарахтлардан олинаётган ҳосил ҳам чакки бўлмаётир. Натижада хонадон эгаси бир йилда умумий ҳисобда томорқасидан 20-25 млн. даромад олишга эришмоқда.
- Бундай меҳнаткаш, ҳаётдан миннатдор бўлиб яшаётган оилаларимиз кўпчиликни ташкил этади. Ундайларнинг тажрибаларини оммалаштириш бўйича тизимли иш ташкил этилган,-дейди туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Бахриддин Хошимов.





