Давлатимиз раҳбари бошчиликларида “Озиқ- овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида янги тутзорларни барпо этиб, Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан тут ва орасига озиқ-овқат экинлари экиш топшириғига асосан Янгиқўрғон туманидаги 650 гектар ер майдонларида ана шундай тутзорларни барпо этиш кўзда тутилган.



Ушбу мақсадда “Жўра Охунов - Шарқ Юлдузи” агрофирмаси худудидаги яйлов ерларни ўзлаштириш учун ташаббускорлар томонидан саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.
Бугун вилоят ҳокими юқоридаги манзилнинг 200 гектар майдонида янги тутзорлар барпо этиш жараёнини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида адирликдан иборат майдонни суғориш учун қилинаётган ишлар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Янги тутзорларни суғориш учун 97,5 млн. сўм эвазига тармоқ тортиш ҳамда 20,0 млн. сўм эвазига сув ҳовузи қуриш режалаштирилган.





