Юртбошимизнинг ташаббуслари билан ҳудудлардаги эътиборга муҳтож ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Янгиқўрғон туман ҳокими А.Нажмиддинов "Ўнғор" дам олиш масканида ўзига бириктирилган ана шундай эътиборга муҳтож 120 нафар ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қийнаётган турли муаммолари билан мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар орасида моддий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш, пробация ҳисобидан чиқариш, даволаниш, субсидияга уй-жой олиш, касбга ўқиш, ўзини ўзи банд қилиш учун мотокультиватор, тикув машинаси, мини печлар сўраб мурожаат қилдилар.

Мутасаддилар ёшларнинг мурожаатларини ўз назоратларига олдилар.

Самимий мулоқотдан сўнг ёшлар ифторлик учун ёзилган дастурхон атрофида жамулжам бўлдилар.

Уларнинг юз-кўзидан хурсандчилик, мамнунлик туйғуларини англаш мушкул бўлмади.

Тадбирда туман ДХХ ҳамда туман ИИБ раҳбарлари иштирок этдилар.