Нодирабегим номидаги Наманган вилоят ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда "Китобсевар миллат" доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб ва шоир, журналист Қамбар Хайдар (Қамбарали Иброҳимов)нинг "Бир шода маржон" номли китобининг тақдимоти ("Zoom" платформаси орқали) бўлиб ўтди.



Тақдимот тадбирини уюшма раҳбари,"Эл-юрт ҳурмати "ордени соҳиби, шоир Зиёвиддин Мансур очиб берди.
"Бир шода маржон" китоби ҳақида НамДУ доценти Зохиджон Содиқовнинг маърузаси тингланди. Шундан сўнг Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Носир Аббос ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Турон Фанлар академияси аъзоси Боҳий Мирзо Қамбар Хайдарнинг ижодий фаолияти тўғрисида сўзладилар.
НамДУ доценти Мўминжон Сулаймонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Рустамжон Умматов, Исоқжон Нишонов, Ўктамой Холдорова, адабиётшунос Муҳаммад Вали, шоира Гулчехра Муродова, республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақовлар сўзга чиқдилар.
Тақдимот тадбирида ўқувчилар томонидан Қ.Хайдар ижодига мансуб шеърлар айтилди. Тақдимотда вилоятдаги АРМ ходимлари, мактаблардаги тарғиботчилар, газета муҳаррирлари, шоир, ёзувчилар, ижодкор ёшлар қатнашдилар.
Китоб-бебахо хазина."Бир шода маржон" китоби юзасидан ўтказилган тақдимот ҳам барчада катта таассурот қолдирди.
🔻Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi





