Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов Янгиқўрғон туман "Агропилла" МЧЖда парваришланаётган ипак қуртининг ҳолатини кўздан кечирди.

Айни дамда бу масканнинг ўзида марказлаштирилган ҳолда жами 80 қути, хусусан, ҳар бир сектор раҳбарларининг назоратлари остида 10 қутидан ипак қурти парваришланмоқда.

А.Нажмиддинов, шунингдек, агрофирмалар раисларига мавсумда режадаги 202 тонна "кумуш тола" етиштириш мақсадида уюшқоқликда иш ташкиллаш ҳамда масканнинг ўзида қўшимча сўкичаклар бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари Наманган вилоят "Агропилла" МЧЖ раҳбари Л.Явминова билан илғор қурт боқувчиларни рағбатлантирди.