Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил  25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан маҳаллалардаги ички йўллар асфальтланиб, равонлашмоқда.

Жумладан, "Зарбдор" маҳалласининг “Тинчлик”, "Шодлик"  кўчаларининг 5  километр қисмида "Ровустон қурилиш сервис" МЧЖ ишчилари томонидан асфальтлаш ишлари якунига етказилди. Ушбу мақсадда 2 млрд. 086 млн. сўм сарфланди.

Шунингдек, "Зарбдор", "Бинокор" ва "Камалак" кўчаларининг 3 км.қисмида "Муродил вақт инвест" МЧЖ томонидан асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.

Маҳалла аҳолиси давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида қилинаётган бунёдкорлик ишларидан миннатдор эканлигини билдирмоқда.