Айни кунларда Янгиқўрғон туманидаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида иш қизғин паллада.



Бугун туман ҳокими "Жўра Охунов-Шарқ Юлдузи" агрофирмасидаги "Мамашариф Алойдинов" фермер хўжалигида бўлиб, ғалланинг ривожланиш ҳолатини кўздан кечирди.
Мазкур фермер хўжалигининг 28 гектарида ғалла парваришланмоқда. Туман раҳбари ғалла майдонини суғориш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, А.Нажмиддинов "Хамдамова Иқболой" (36 гектар), "Муҳаммадрафиқ" (25 гектар) фермер хўжаликларида ғаллани суғориш ҳамда маҳаллий ўғит билан озиқлантириш ишларини кўздан кечирди.
"Муҳаммадрафиқ" фермер хўжалигидаги ғалла учун 6 тонна азотли селитра олиш чораси кўрилди.
Бундан ташқари "Миржалол Баркамол Нигина" фермер хўжалигида ғаллани ўғитлаш ишлари билан ҳам танишилди.





