Мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, айниқса эътиборга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз навбатида аҳоли кайфиятини кўтариб, уларни давлат ғамхўрлигини ҳис этиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига ундамоқда.

Бугун Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Янгиқўрғон туманида имконияти чекланган 7 нафар ёшлар билан учрашиб, уларга сўнгги русумдаги электрон юритмали ногиронлар аравачаларини топширди.

- 19 ёшли ўғлим Абдумажид оёғида ривожланган касаллик сабаб 7 йилдан бери аравачага михланиб қолди. Оддий аравачани бошқаришда қийналарди. Мана, бугун Президентимиз ташаббуслари билан унга ўзи юрар аравача берилди. Бундай ғамхўрликдан бошимиз осмонга етди, - дейди Заркент маҳалласи фуқароси Абдулазиз Ҳакимжонов.

Электрон юритмали аравачалар Давлат активларини бошқариш Агентлиги маблағлари ҳисобидан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида топширилди.