Сўнгги йилларда сектор раҳбарларининг ўзларига бириктирилган ҳудуд ёшлари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишлари натижасида кўплаб ёшларнинг ўзига ишончи ортмоқда, уларнинг ўз мақсадлари сари дадил одимлашга илҳом бермоқда.

Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги ёшлар билан учрашуви "Тинчлик" маҳалласидаги 31-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Туман ҳокими билан самимий мулоқот давомида ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоларини айтиб ўтдилар.

Жумладан,Д.Қамбаралиев кураш билан шуғулланиш учун мат сўраб қилган мурожаати ўрнида ечимга келтирилиб, мактабнинг мат ва спорт залидан фойдаланиши мумкинлиги айтилди. Шунингдек, Д.Бахтиёровнинг оилада уч нафар талаба борлиги сабаб унга таълим контрактини тўлашда кўмак бериш масаласи соҳа раҳбарларига йўналтирилди.

2002 йилда туғилган Ж.Абдуллаевнинг фуқаролик паспортини олишда кўмак сўраб қилган мурожаати ўз ўрнида сектор раҳбарининг ҳомийлигида ҳал этилди ва у фермер хўжалигига ишга жойлаштирилди.