Янгиқўрғон туманида жорий йилда 3476 қути ипак қурти парваришланиб, мавсум якунида 202 тонна пилла хомашёси олиш режалаштирилган.

Ҳозирда ана шу хирмонга “Жўра Охунов Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудудидаги пиллакорлар ҳам муносиб ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов “Жўра Охунов Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудудидаги ипак қурти боқувчилари Сардор Қосимов, Абдулло Парпиевлар хонадонларида бўлиб, пилла парваришлаш жараёни билан танишди. Пиллакорларнинг меҳнатларини эътироф этди.

Туман раҳбари томонидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни пиллачилик билан шуғулланишга қизиқтириш бўйича масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.