Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида туман сектор раҳбарлари томонидан Нанай қишлоғида туризм йўналишида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар мониторинг қилинди.



Жумладан, фуқаро Акбаров Зокиржон томонидан амалга оширилаётган умумий қиймати 2,5 млрд. сўм, янги иш ўринлари сони 10 та бўлган ёзги чўмилиш ҳавзаси, “GULI FARM” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган умумий қиймати 6,0 млрд.сўм, янги иш ўринлари сони 30 та бўлган ҳамда “MERRYMED FARM” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган умумий қиймати 5,0 млрд.сўм, янги иш ўринлари сони 25 та бўлган дам олиш масканларини ташкил этиш жараёнларини ўргандилар.
Мониторинг давомида туман ҳокими томонидан лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни бартараф этиш ва ишларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа ташаббускорлари ва мутасадди раҳбарларга тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.





