Айни кунларда вилоятимиз бўйлаб мега-тадбирга жиддий ҳозирлик кўрилмоқда. 62-Халқаро гуллар фестивалига нафақат мамлакатимиз, балки хорижий давлатлардан ҳам миллионлаб меҳмонлар келиши кутилмоқда.



Янгиқўрғон туманида ҳам ушбу тадбирни кўтаринкиликда ва уюшқоқликда ўтишига ҳисса қўшиш мақсадида муносиб тайёргарлик кўрилмоқда.
Ушбу мақсадда Радивон МФЙдаги иссиқхонанинг 4 сотиҳли майдонида бугун 100 мингдан ортиқ 10 турдаги гуллар етиштирилмоқда. Айни кунда бу ердаги шафран, катарантус, райхон, салвия, петунья каби нафис гуллар кўзга қувонч, қалбларга гўзаллик бағишламоқда.
Ушбу гўзалликни яратишда туман Ободонлаштириш бўлимининг 5 нафар ходими бел боғлаб, меҳнат қилишганини алоҳида эътироф этиш лозим.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





