Айни дақиқаларда Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди.

Фуқаролар субсидияга уй олиш, уй-жойини кадастр қилиш, уй қуриш, моддий ёрдам, тикув машина, мотокультиватор каби ускуналар олиш, фарзандини даволаш, таълим контрактини тўлаш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Қабулда ҳозиргача "Бунёдкор" маҳалласидан С.Эгамбердиева уй-жойини таъмирлаш, "Қайроқи"дан Т.Мингбоева бир марталик моддий ёрдам, Чўнгбағишдан С.Қамбароваларнинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Шунингдек, "Боғ" маҳалласидан М.Қуронбоевага уй қуришга кўмаклашиладиган бўлди. Хўжашўркентлик Х.Қорабоеванинг мурожаатини жойига чиқиб ўрганиш юзасидан кўрсатма берилди.