Айни кунларда пиллакорлар учун ҳам машаққатли, ҳам масъулиятли юмуш - ипак қуртининг парваришлаш жараёни авж паллада.



Бугун эрта тонгдан вилоят "Агропилла" МЧЖ раҳбари Л.Явминова бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Янгиқўрғон туманидаги "Жўра Охунов - Шарқ Юлдузи" агрофирма ҳудудида етти мўъжизанинг бири - ипак қуртини парваришлаётганлар хонадонларида бўлди.
Жумладан, Радивон маҳалласидан касаначилар Х.Аюбхонова, Д.Нурматова, Қораполвондан А.Парпиев, "Қосимов Боходир Махмудович" каби фермер хўжаликлари томонидан 2-4 қутидан ипак қурти боқилмоқда. Яна икки кундан сўнг пилла қуртига дасталар қўйилади. Қурт боқувчилар меҳнатлари ўзини оқлаб, баракали ҳосил олишларига ишончлари комил.
Ўрганиш давомида қурт боқувчиларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, рағбатлантирилдилар.





