Янгиқўрғон туманининг Исковот қишлоғида ўтказилган "Уч авлод учрашуви" кексаларимизни дийдорлашувларидан бошланди.

Тадбирда Олий Мажлис сенати аъзоси, сенатор, вилоят "Нуроний"  жамғармаси бошлиғи И.Нажмиддинов, вилоят "Нуронийлар жамоатчилик кенгаши" аъзоси, истеъфодаги генерал У.Шамсиев, Янгиқўрғон туман ҳокими,  "Нуроний" жамғармаси Васийлик кенгаши раиси А.Нажмиддинов,  туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси  раиси М.Дедабоев ҳудуддаги кексалар, уюшмаган ёшлар ҳамда 16-,26-,63- мактаб битирувчилари иштирок этишди.



Тадбирни туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов очиб берди.

Унда сўзга чиққан сенатор  Икромхон Нажмиддинов "Уч авлод учрашуви" тадбирлари ўтказилишининг мазмун-моҳияти, кекса авлод вакиллари босиб  ўтган йўллар ҳозирги ёшларга  ўрнак бўлиши, одоб-ахлоқ, кийиниш, маданияти тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирда Исковот қишлоғида яшаб, Ватани ва қишлоғи учун фидокорона меҳнат қилган марҳум қишлоқдошлар хотирланиб, уларнинг оила аъзолари тақдирланди.

Тадбирга ҳамоханг равишда "Қўша қариш саодати" тадбири ҳам қўшилиб кетди. Бунда 2 нафар 55-60 йил давомида тинч-тотув яшаб, фарзандларини эл-юрт корига ярайдиган қилиб вояга етказган оила бошлиқлари  ёш оилаларга ўрнак сифатида кўрсатилиб, ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда умумтаълим мактабининг аълочи ўқувчилари учун  китоблар жамланмаси  совға қилинди.

Шундан сўнг "Диёр" ёшлар мажмуасида тушлик ташкилланди. Тадбир туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамда вилоят "Нуроний" жамғармаси ҳомийлигида ўтказилди.