Хабар берилганидек, Янгиқўрғон туманидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича саралаш босқич беллашувлари ўтказилди.

Саралаш мусобақасида туманнинг 4 та сектори кесимида 71 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ҳудудларга бўлинган ҳолда ўйинлар бўлиб ўтди.

Юқори савияда ташкил этилган ўйинларда 1-сектордан Заркент, "Соҳибкор",  2-сектордан "Соҳил", Оқсув-Ғовозон, 3-сектордан Радивон, Қораполвон, 4-сектордан эса Юқори Навкент, "Тиллатепа" маҳалласи ёшлари ғолиб бўлиб, туманнинг финал босқичига йўл олган эди.

Бугун туманнинг "Бешбулоқ" маҳалласида жойлашган "Шоҳруҳ" марказий ўйингоҳида беллашувнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Финал баҳсларида 4-ўрин "Заркент", 3-ўрин Радивон, 2-ўрин "Тиллатепа"  маҳалласи ёшларига насиб этди.

1-ўринни эса Юқори Навкент маҳалласи ёшлари қўлга киритди.

Иштирокчиларнинг барчаси диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.