Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.

Бугун, Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов Оқтепа маҳалласида жойлашган 49- умумтаълим мактабида мактаб битирувчилари ва маҳалла ёшлари билан мулоқот қилди.

Туман раҳбари ёшларга оид давлат сиёсати ижроси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталиб, ёшларни очиқ ва ошкора мулоқот қилишга чақирди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларининг ютуқлари, режалари, мақсадлари ҳақида гапирдилар, таклифларини билдирдилар.