Қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш деганда ҳудуднинг электр, сув, газ билан таъминлаганлик ҳолати баробарида у ерда маиший хизмат объектларининг мавжудлиги ҳам эътиборга олинади.

Мухлиса Хатанбоева ўзи яшаётган "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси А.Турсунов ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида маиший хизмат уйи барпо этди.

Мухлиса қишлоқдошлари учун енгиллик, қулайлик яратиш билан бирга "Қиролича" номли аёллар гўзаллик салони ҳамда "Браво маркет" озиқ-овқатлар дўконида 5 нафар ишчи ўрни ҳам яратди.

Қишлоқ аҳлига хизмат қиладиган ушбу иншоотнинг очилиш маросимида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, қишлоқ фаоллари, нуронийлари иштирок этдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати